2018-йил 24 декабр сешанба куни Gano Excel асосчиси жаноб Леау Сун Сенг Ватинканнинг Fondazione Gravissimum таълим жамғармасининг элчиси этиб тайинланди.

2_12018-йил 24 декабр сешанба куни Gano Excel  асосчиси жаноб Леау Сун Сенг Ватинканнинг Fondazione Gravissimum таълим жамғармасининг элчиси этиб тайинланди.

У жамғарма томонидан тайинланган 12 глобал элчилардан бири ва Осиёдан ягона элчи хисобланади.

Алор - Сетарда булиб ўтган тақдирлаш маросимида жамғарманинг Бош котиби Монс. Guy-Réal Thivierg  жаноб Леауга Элчи гувохномаси ва кўкрак нишонини топширди.

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим ва Тадқиқот Институти (UNITAR) Президенти жаноб Пьер Жан Жир хам иштрок этди.

Жамғарма Папа Франциск томонидан 2015 йил 28 октябрьда Католик Таълими Конгрегацияси базасидаги Собор декларацияси Gravissimum Educationis нинг 50 йиллиги муносабати билан Таъсис этилган.

Жамғарма  инновацион ва самарали лойихаларни қўллаб қувватлаш , тадқиқотларни рағбатлантириш ва таълим муассасалари ўртасида алоқаларни ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган.

Жамғарма доирасида бутун жахон буйлаб 61 млн талабага эга 216 000 католик мактаблари ва 11млн талабага эга 1260 католик университетга иш олиб бормоқда.

 Матбуот анжуманида жаноб Леау католик бўлмаганига қарамай шундай нуфузли лавозим олиш шарафига эга бўлганига миннатдорчилик билдирди.

Жаноб Леау Жамғарма элчиси сифатида жамғарманинг мақсадларини амалга оширишда ва ўзиниг биринчи лойихаси “Глобал Озиқланиш ва Очарчиликни йўқ қилиш”  лойихасини йўлга қўйишда  жамғарма билан яқин хамкорликда бўлишини айтиб ўтди.  

Ушбу лойиха мақсади  Компаниянинг “Хар бир оилага соғлиқ ва фаровонлик олиб кириш” мақсади билан муштарак эканлигини таъкидлаб ўтди. Шу мақсадда учинчи дунё давлатларидан бири Камбоджада махалий ахолига тиббий муассаса ташкил қилинган.

Жамғарманинг ва Gano Excelнинг мақсадлари муштарак, яни тил ва ирқларидан қатъий назар инсон манфаатларининг тенглиги, хаммага бирдек хамдардлик кўрсатилиши.  

Жаноб Леау жамғарма билан самарали хамкорликни йўлга қўйиш мақсадида жамғарманинг 18 март куни Ватиканда бўлиб ўтадиган йиғилишида иштрок этади.

Bizning hodimlarimiz