Соғлом иммунитет

Ганодерма, Линчжи ёки Рейши номи билан ҳам танилган, анъанавий хитой тиббиётида асрлар давомида қадрланиб келинган мужизакор доривор қўзиқорин. Ганодермадан иммун тизимини модуляция қилиш ва яллиғланишга қарши самарали курашишда кенг фойдаланиб келинган. Ганодерма экстракти таркибидаги Рейши полисахаридлари иммун ҳужайраларига таъсир қилиб, иммун тизими функцияси ва умумий саломатликка ижобий таъсир қилади.

Ганодерма таркибидаги Рейши полисахаридлари, тритерпенлар ва ганодерик кислоталар каби биоактив бирикмалар иммуномодуляцион ва яллиғланишга қарши таъсирга эга. Ушбу бирикмалар иммунитет ҳужайралари ва сигнал берувчи молекулалари билан ўзаро таъсир қилиб,
иммун жавоб реакциясига таъсир қилади ва иммун гомеостазини сақлаб қолади.

Ганодерма экстракти макрофаглар, NK-хужайралар, ва Т-лимфоцитлар фаоллигини ошириш орқали иммун тизимини модуляция қилади. Макрофаглар туғма иммунитет тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, патогенларни ютиш ва йўқ қилишда асосий роль ўйнайди. Ганодерма экстракти таркибидаги Рейши полисахаридлари макрофаглар фаоллигини оширади, бу эса фагоцитозни кучайитириб, патогенларни йўқ қилинишини тезлаштиради.

Иммун тизимининг яна бир муҳим таркибий қисми бўлган NK- ҳужайралар вирус билан зарарланган ҳужайралар ва саратон ҳужайраларини аниқлаш ва йўқ қилиш учун жавобгардир. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ганодерма NK- ҳужайраларнинг цитотоксиклигини кучайтиради, бу уларга патоген ҳужайраларни аниқлаб йўқ қилишга имкон беради. NK-ҳужайралар фаоллигининг ошириш, иммун назоратни ва касалликлардан ҳимояни кучайтиради.

Ганодерма экстракти адаптив иммунитет реакцияларида асосий роль ўйнайдиган Т-лимфоцитларга иммуномодуляцион таъсир кўрсатади. Бу иммунитет ҳужайралари бошқа иммун ҳужайраларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб, цитокинларни ишлаб чиқариш орқали иммун тизимини тартибга солади. Ганодерма Т-лимфоцитларнинг кўпайиши ва фаоллашишига ёрдам бериш орқали иммунитетни тартибга солади.

Иммунитет ҳужайраларига таъсир қилишдан ташқари, Ганодерма экстракти кучли яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Яллиғланиш – бу иммун тизимининг шикастланиш ёки инфекцияга қарши табиий жавоб реакциясидир. Сурункали яллиғланиш юрак-қон томир, нейродегенератив ва аутоиммун касалликларининг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Рейши полисахаридлари яллиғланиш молекулалари ишлаб чиқарилишини бостириб, яллиғланиш йўлларини чеклайди, хамда сурункали яллиғланиш келтириб чикарадиган касалликларга қарши самарали курашади.

Шуни таъкидлаш керакки, Ганодерма иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши хусусиятлари амалиётда ўз тасдиғини топмоқда ва унинг таъсир қилиш механизмларини ва қўлланилишини устида чуқур тадқиқотлар давом этмоқда. Соғлиқ билан боғлик жиддий муаммолар бўлганда, ҳар қандай табиий маҳсулот каби, Ганодерма махсулотларини истеъмол қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.

Хулоса қилиб айтганда, Ганодерма иммунитет ҳужайралари ва унинг яллиғланишга қарши хусусиятлари билан ўзаро таъсир қилиш орқали иммун тизимини модуляция қилишда юқори натижаларни амалиётда кўрсатди. Иммунитет ҳужайралари фаоллигини ошириш ва сурункали яллиғланишни бостириш орқали Ганодерма иммунитетни мустаҳкамлаб, иммунитет билан боғлиқ касалликларни олдини олиш ёки даволаш учун табиий восита бўлиб қўлланилади.

Sizning sog'lom immunitetingiz

iRoyale: Immun tizimingizni, energiya darajangizni va boshqalarni kuchaytiring

Ganoderma нима ўзи?

Замонавий дори-дармонлар пайдо бўлишидан олдин, Императорлар ва Давлат Раҳбарлари минг йиллар давомида қандай шифо топганлар?

Натижалар тарихига эга истеъмолчилар

Ўз касалликларини енгган, ўз ҳаётини ва яқинларининг ҳаётини бутунлай ўзгартириб завқланаётган одамлар.

Қўшимча маълумот олиш учун биз билан боғланинг:
Манзил:

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча даҳаси, 2

Шифокор билан учрашувга ёзилинг

    Сизнинг исмингиз

    Telefon рақами