Юрак-қон томир тизими саломатлиги
Ганодерма луcидум ва юрак-қон томир тизими саломатлиги
Юрак-қон томир тизими ёки қон айланиш тизими бутун танада қон, кислород ва озуқа моддаларини ташиш учун масъул бўлган органлар ва қон томирлари тармоғи. У юрак, қон томирлари (артериялар, томирлар ва капиллярлар) ва қонни ўз ичига олади. Юрак-қон томир тизимининг асосий вазифаси кислород ва зарур озиқ моддаларни турли тўқималар ва органларга етказиб бериш, чиқиндиларни ва карбонат ангидридни чиқариб ташлаш. У умумий саломатликни сақлашда муҳим рол ўйнайди ва бошқа органлар ва тизимларнинг ишлаши учун жуда муҳимдир.
Ганодерма луcидум таркибидаги рейши полисахаридлари, тритерпеноидлар, аденозин ва органик селен каби биоактив моддалар, микронутриентлар антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятга эга. Ганодерма луcидум қон босимини пасайтиради ва қон томирларини ҳимоя қилади.
Ҳужайраларимиз метаболизм жараёнида эркин радикаллар ишлаб чиқаради, ортиқча эркин радикаллар оксидловчи стресс ҳолатига олиб келади. Бу ДНК, ҳужайра ва тўқималарнинг оқсилларига зарар етказиб, ҳужайранинг ўлимига (апоптоз), сурункали касалликлар, тез қариш ва хатто саратонга олиб келиши мумкин.
Аксарият холларда оксидловчи стресс ва яллиғланиш юрак-қон томир касалликлари ва атеросклерознинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Антиоксидантлик хусусиятлари
Ганодерма луcидум экстракти таркибидаги тритерпеноидлар ва органик селен организмдаги оксидловчи стресс ва эркин радикалларга қарши курашда ёрдам беради, организмни, айниқса юрак мушаклари ҳужайраларини оксидланишдан ҳимоя қилади. Ганодерма луcидум тананинг химоя механизмларини кучайтиради ва эркин радикалларнинг зарарли таъсирига қарши курашади.
Яллиғланишга қарши фойдали хусусиятлари
Сурункали яллиғланиш кўплаб касалликлар, жумладан юрак қон-томир касалликлари, диабет ва айрим турдаги саратон касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Ганодерма луcидум таркибида Рейши полисахаридлари ва тритерпеноидлар каби кучли яллиғланишга қарши бирикмалар мавжуд бўлиб, улар организмдаги яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Ганодерма яллиғланиш молекулаларни ишлаб чиқаришни чеклаб, яллиғланишга қарши моддаларни чиқаришни кучайтириш орқали яллиғланиш билан боғлиқ аломатларни енгиллаштиришга ёрдам беради ва организмнинг тикланиш жараёнларини тезлаштиради.
Қон босимини тартибга солиш:
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Ганодерма луcидум қон босимини тартибга солишга ёрдам беради. Гипертензия ёки юқори қон босими юрак-қон томир касалликлари учун асосий хавфли омилдир. Шифобахш қўзиқориндаги фаол бирикмалар қон томирларини бўшаштиришга, қон оқимини яхшилашга ва оптимал қон босимини сақлашга ёрдам беради. Ганодерма махсулотлари хамда соғлом турмуш тарзига риоя килиш юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир қилиб, юрак билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Қон томирларини ҳимоя қилиш:
Ганодерма луcидум қон томирларини мустахкамлаб, турли шикастланишлардан ҳимоя қилади. Бу қон томирларининг эластиклигини яхшилашга, бляшка шаклланишини камайтиришга ва холестерин тўпланишини олдини олишга ёрдам беради, шу билан атеросклероз каби юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.
Хулоса:
Ганодерма луcидум қўзиқорини соғлиқ учун жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Булар антиоксидант хусусиятлари, иммуномодуляцион хусусиятлари, яллиғланишга қарши таъсири, қон босимини тартибга солиш ва қон томирларини ҳимоя қилиш.
Компания ҳақида
Gаnо Excel International ҳақида – Ganoderma шифобахш гиёх экстрактидан даволовчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи
Ganoderma нима ўзи?
Замонавий дори-дармонлар пайдо бўлишидан олдин, Императорлар ва Давлат Раҳбарлари минг йиллар давомида қандай шифо топганлар?
Натижалар тарихига эга истеъмолчилар
Ўз касалликларини енгган, ўз ҳаётини ва яқинларининг ҳаётини бутунлай ўзгартириб завқланаётган одамлар.
Қўшимча маълумот олиш учун биз билан боғланинг:
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Боғкўча даҳаси, 2